Ўзбекистон | 12:48 / 01.12.2016
58648
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг янги бош вазири ЎзЛиДеП партиясидан бўлади

Фото: UzLiDep.uz

Парламентда кўпчилик ўринга эга бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси президент тасдиқлаши учун бош вазирликка номзодини кўрсатади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев маълум қилган.

"Парламентдаги кўпчилик ўринга эга бўлиш бу партияга бош вазирлик учун ўз номзодини кўрсатиш имконини беради", - деган у.

4 декабрь куни ўтказиладиган навбатдан ташқари сайловларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси айни вақтда Ўзбекистоннинг муваққат президенти сифатида фаолият кўрсатаётган бош вазир Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид