Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс, ЖЧ–2017: 28 август куни яна 5 боксчимиз чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишади
Фото: AIBA
Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг учинчи куни боксчиларимиз учун якунланди.
27 август куни ўтказилган жангларда 56 кг вазнда Муроджон Аҳмадалиев қозоғистонлик Қайрат Ералиевга енгилди ва мусобақани тарк этди. 64 кг вазнда Иқболжон Холдоров колумбиялик Жон Гутьерресни, 91 кг.гача бўлган вазнда Санжар Турсунов аргентиналик Яра Пералтани, 49 кг.гача бўлган вазнда Ҳасанбой Дўсматов коста-рикалик Робинсон Родригесни очколар бўйича, 75 кг.гача бўлган Исроил Мадримов туркманистонлик Азиз Очиловни муддатидан олдин енгиб, тўрт спортчимиз чорак финалга йўл олишди.
Бугун, 28 август — мусобақанинг тўртинчи кунида иккинчи саралаш босқичида яна 5 боксчимиз чорак финалга йўл олиш учун рингга кўтарилишади.
Жангларнинг барчасини UzReport телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. (Учрашувларнинг бошланиши Тошкент вақти билан белгиланган жадвал бўйича берилмоқда. Жангларнинг чўзилиш ёки муддатидан олдин тугаши эътиборидан, бошланиш соати дақиқаларга фарқ қилиши мумкин)
52 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август. 22:00
Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) - Даниэл Асенов (Болгария)
60 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август. 18:45
Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) - Карен Тонаканян (Арманистон)
69 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август. 19:00
Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) - Евгений Барабанов (Украина)
81 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август. 23:45
Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Муслим Гажимагомедов (Россия)
91+ кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август. 20:15
Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Кем Ларссен (Дания)
29 август куни эса чорак финалчиларимиз қуйидаги рақибларига қарши мусобақани давом эттиришади:
49 кг. Чорак финал. 29 август
Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Амит (Ҳиндистон)
64 кг. Чорак финал. 29 август
Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Артём Ҳаритюнян (Германия)
75 кг. Чорак финал. 29 август
Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Трой Исли (АҚШ)/Ҳуссом Бакр Обиддин (Миср) ғолибига қарши
91 кг. Чорак финал. 29 август
Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Рой Корвинг (Нидерландия)
Мавзуга оид
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
17:24 / 06.01.2025
Айиқ билан курашган боксчи Шаҳрам Ғиёсов жаримага тортилди
00:13 / 29.12.2024
Боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг айиқ билан кураши тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди
09:49 / 01.08.2024