Туронбанк халқаро S&P Global Ratings рейтингда яна барқарорликни сақлаб қолди!
Халқаро нуфузли рейтинг компанияси - “S&P Global Ratings” агентлиги Туронбанк кредит рейтингини «В/B» даражасида тасдиқлаб, унинг истиқболини «Барқарор» дея эътироф этди. Ушбу даража банкнинг асосий кўрсаткичлари ўсиш суръатларининг самарадор эканлиги, кредитлаш салоҳиятининг юқорилиги, мижозлар, ҳамкорлар ва сармоядорлари олдида ишончлилигини ифодалайди.
“S&P Global Ratings” агентлиги ушбу рейтингни аниқлашда Туронбанкнинг йиллик молиявий фаолияти, капиталлашув даражаси, ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалардаги иштироки каби қатор муҳим жиҳатларни ўрганиб, таҳлил қилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Туронбанк ўзининг кредит рейтинг кўрсаткичларини йилдан – йилга яхшилаб бормоқда. Хусусан, 2012 йилда “S&P Global Ratings” банкка «В-/С» даражасини берган бўлса, 2017 йилга келиб ушбу кўрсаткич «В-/B» даражасида белгиланган, 2018 йилда эса рейтинг баҳоси «В/B» даражасига кўтарилди ва мана икки йилдирки “Барқарор” кўринишда сақланиб қолинмоқда.
Етакчи рейтинг компанияси томонидан тақдим этилган ушбу халқаро даражадаги рейтинг Туронбанк фаолияти самарадорлигини ҳамда ўз вазифаларини тўлақонли бажараётганлигини билдиради. Бу эса унинг халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётганидан далолатдир.
Маълумот учун:
Сайт: turonbank.uz
Telegram: t.me/turonbankuz
Facebook: fb.com/turonbank
Instagram: instagram.com/turonbank
Call-center: (+998 95) 144-60-00
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Тармоқларда янги фирибгарлар: фаоллашаётган тредингчилар, 2 кунга “права” ва Masdar ниқобидаги молиявий пирамида
Ўзбекистон | 18:57 / 06.01.2025
Украинанинг Курск областидаги «катта юриши». Бу ҳақда нималар маълум?
Жаҳон | 14:50 / 06.01.2025
Тадқиқот: озиш учун қанча вақт машқ қилиш керак?
Фан-техника | 13:51 / 06.01.2025
«Олтин тоғлар» ваъда қилган Трамп. Унинг режасида нималар нотўғри?
Жаҳон | 11:51 / 06.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
AP: Байден администрацияси 9 январ куни Украинага ўзининг охирги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади
Жаҳон | 00:39
-
Нидерландияда бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони тўрт йил ичида биринчи марта камайди
Жаҳон | 00:25
-
Озарбойжон ва Арманистон чегара бўйича музокараларнинг янги раундини ўтказади
Жаҳон | 23:46 / 07.01.2025
-
Ўзбекистонликлар учун Таиландга узоқ муддатли визани онлайн олиш имконияти пайдо бўлди
Жаҳон | 23:24 / 07.01.2025
Мавзуга оид
19:00 / 07.01.2025
Туронбанк корпоратив мижозлар учун махсус бизнес-семинарлар ташкил этиш лойиҳасини йўлга қўйди
14:00 / 29.12.2024
Туронбанкда ёшлар сиёсати ва уларга оид амалга оширилаётган лойиҳалар
17:00 / 25.06.2024
Туронбанк ёшлари учун Бухорода “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди
19:00 / 14.03.2024