Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўқоқ кўк сомса — анъанавий таъмни “Cооk somsa”да ҳис қилинг
Фото: Cооk somsa
Бугун ўзбек миллий таомлари орасида сомсанинг ўрни беқиёс. Айниқса, тандирда пишган, табиий ўтинлар иси сингган кўк сомсанинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Шундай нозик таъмни излаётганлар учун салкам бир йил аввал иш бошлаган “Cооk Somsa” бренди қисқа фурсатда кўплаб мижозларнинг меҳрини қозонишга улгурмоқда.

Тандирда — мевали дарахтлар ўтинида пишган табиий таъм ва писта ёғи ўрнига қимматбаҳо сарёғ
“Cооk Somsa”нинг асосий ўзига хослиги — маҳсулотларининг фақат тандирда пиширилишидир. Моҳир тандирчи сомса тайёрлашда мевали дарахтларнинг қуриган ўтинларидан фойдаланади. Бундан ташқари тандирдан чиққан иссиққина сомса устига хушбўй сарёғ суртиб берилиши таомга ўзига хос ҳид ва табиий лаззат беради.

Сомса таркибида ишлатиладиган кўкатлар, пиёз, ёғ, хамир — барчаси табиий маҳсулотлар бўлиб, истеъмолчи соғлиғи ва хоҳиши биринчи ўринга қўйилади.
Фақат 10 000 сўм — қулай нарх, юқори сифат
Нарх-наво бугунги бозор шароитида кўпчилик учун муҳим омил. “Cоok Somsа” айнан шуни инобатга олиб, сифатдан чекинмаган ҳолда, мижозларига сомсанинг бир донасини 10 000 сўмдан тақдим этмоқда.

Иссиқ ва шинам жойимизда бемалол ўтиринг, мазадан баҳра олинг

Кўпчилик тандир сомсанинг айнан иссиғида янада мазали бўлишини яхши билади. “Cооk Somsa”да айнан шунинг учун мижозлар учун алоҳида, қулай ва шинам ўтириб истеъмол қилиш жойи ташкил қилинган.

Иссиққина сомсани ўтириб, бемалол оилангиз ёки дўстларингиз билан танoвул қилишингиз мумкин.
Етказиб бериш хизмати ҳақида
Шошилинч ишлар, офисда бандлик ёки уйда қолишни истаган мижозлар учун “Cооk Somsа” қулай ечим — етказиб бериш хизматини ҳам йўлга қўйган. Буюртма қолдиринг, тандирдан чиққан иссиқ сомса эшигингизгача етиб боради.

Мазаси тилни ёрадиган, хушбўй, тандир ҳиди сингган сомса истасангиз, манзил аниқ: “Cооk Somsa” — таъмнинг ҳақиқий манзили.
Буюртма учун: (77) 115-77-44
Манзил: Чилонзор кўчаси 83-уй рўпараси
Мўлжал: Қозиробод маҳалласи, Қозиробод масжиди
Telegram: @cooksomsa
Instagram: @cooksomsa
Реклама ҳуқуқи асосида