Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзини қадрлаш — ҳар бир аёл учун зарур эҳтиёж. У қандай қилиб шаклланади?
Ишончсизлик, ўзини иккинчи ўринга қўйиш, ички танқидлар — бу муаммолар кўпгина аёлларга таниш. Аммо инсон ўзини қадрламаган жойда соғлом муносабатлар ҳам, шахсий ривожланиш ҳам бўлиши қийин.
Фото: AP
Психологлар таъкидлашича, аёлнинг ўзига бўлган муносабати унинг ҳаёт сифатига бевосита таъсир қилади. Шундай экан, ўзини қадрлашни қандай шакллантириш мумкин? Салбий фикрлардан қандай халос бўлиш керак? Ва энг муҳими — ўз эҳтиёжларингизни қандай қилиб унутиб қўймаслик мумкин?
“Мен кимман?” — ўзини қадрлашни бошлаш
Психологлар фикрича: инсон ўзини қабул қилмагани учун кўпинча ташқи баҳоларга боғлиқ ҳолда яшайди. Одамларнинг фикри, ижтимоий тармоқларда ўзини бошқалар билан солиштиришлар, айбдорлик ҳисси, “мен керакманми?” деган саволлар аёлнинг ички дунёсида тинчлик бермайди.
Бундан қандай чиқиш мумкин?
- Ҳар куни ўзингизга “Менга нима керак?”, “Мен бугун ўзим учун нима қилдим?” деган саволни беринг. Бу сизга диққатни ички эҳтиёжларингизга қаратишга ёрдам беради.
- Камтарлик ва ўзини паст кўришни бир хил деб ўйламанг. Камтарлик бу — ўз қадрингизни билиб, бошқаларга ҳам ҳурмат билан муносабатда бўлиш. Ўзини паст кўриш эса — бу ички танқид ва қийноқ.
Сизга сингдирилган салбий фикрлар
“Мен яхши она эмасман”, “мен бу ишни эплай олмайман”, “мен яхши кўришга арзимайман” каби фикрлар кўпинча болаликдаги муҳит, мактабда ёки аввалги муносабатлар таъсирида шаклланади. Вақт ўтиши билан улар “ички овоз”га айланади.
“Фикрни тўхтатиш” психологик усули билан салбий фикрни аниқланг. Масалан: “Мен буни эплай олмайман” деган. Ўзингиздан савол беринг: Бу фикрга далил борми? Ёки бу шубҳа, қўрқувми? Ўзгартирилган шаклда такрорланг: “Мен бунга ҳаракат қиляпман, демак, ўрганаман ва эплай оламан” деб.
Ҳаммага ёрдам бериб, ўзингизни унутиб қўйманг. Кўпинча аёллар оиласи, болалари, иши, қариндошлари учун яшайди, лекин ўзини унутади. Бу эса аста-секин чарчоқ, ранжиш, ҳатто руҳий тушкунликка олиб келади.
Ҳаётингизда “ўзингиз учун” вақт бўлиши шарт:
- Ҳар ҳафта камида бир соатни фақат ўзингизга бағишланг: китоб, тинчлик, сайр, ижод, фитнес — сиз учун муҳим бўлган фаолият.
- Ҳамма нарсага “Ҳа” дейишдан олдин “мен хоҳлайманми?” деб сўрашни одат қилинг.
- Эҳтиёжларингизни кечиктирманг. Улар ҳам муҳим.
Руҳий ҳолатни барқарор ушлаш учун аёлга тинчлик керак. Бу кўпинча ташқи муҳитга эмас, ички дунёнинг сокинлигига боғлиқ. Ҳатто 5 дақиқа чуқур нафас олиб, ҳозирги лаҳзага қайтиш ҳам руҳий ҳолатни яхши тарафга ўзгартиради.
Масалан, бунинг учун оддий машқ: кўзларингизни юминг ва 5 марта чуқур нафас олинг. Танангизни ҳис қилинг — қўлларингиз, юрагингиз, нафасингиз. Ўзингизга шундай деб айтинг: “Мен хотиржамман. Мен кучлиман”.
Ўзини қадрлаш бу — моддий нарса ёки ташқи кўриниш эмас. Бу “Мен ўзимни ҳурмат қиламан. Мен қимматли инсонман” деган ички қарор. Бу билан сиз тўғри муносабатларга, тўлиқ бахт ҳиссига, вақтни кераксиз нарсаларга эмас, керакли ишларга бағишлашга, бошқалар билан соғлом чегаралар ўрнатишга эришасиз.
Ҳаётимизда ҳеч ким ўзгаришларни яратиб бермайди, ҳаммасини ўзимиз яратамиз. Ва бу йўлнинг энг биринчи қадами — ўзини қадрлаш.
Мавзуга оид
21:30 / 18.03.2026
“Жазони оғирлаштиришга эҳтиёж ва талабни сездик” – администрация раҳбари ўринбосари
09:22 / 09.03.2026
Раҳбар аёлларнинг йиллик рейтинги янгиланди
18:58 / 06.03.2026
Аёллар уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури йўлга қўйилади
20:31 / 10.02.2026