Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги йирик савдо-кўнгилочар маркази – «ДЕПО Mall»нинг очилиши қандай ўтади?
13 ва 14 ноябр кунлари «ДЕПО Mall» ўз эшикларини пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун расман очади.
Фото: Депо Mall
Байрамона очилиш муносабати билан тадбирлар 2 кун давом этади ва меҳмонларнинг яйраб дам олишлари ҳамда ташриф буюрувчиларни савдо-кўнгилочар маркази билан батафсил таништиришга йўналтирилади. Шу куни хоҳловчилар қувноқ дастурларда, танловларда, ютуқли ўйинларда иштирок этишлари, кўплаб ютуқ ва совғаларга эга бўлишлари, энг қизиғи – савдо-кўнгилочар марказини қуш парвози баландлигидан ҳаво шарида кузатишлари мумкин.
Шунингдек, шоу-дастурга эстрада хонандаси Райҳон, иллюзионист, мусиқий гуруҳлар ва рақс гуруҳларининг чиқишлари ҳам киритилган. Мусиқий кайфиятга шаҳарнинг машҳур диджейлари жавоб беришади.
«ДЕПО Mall» – бу замонавий савдо комплексининг барча қулайликларини ўзида мужассам этган, барча шароитларга эга бўлган ва яхши ўйланган логистикага эга бўлган янги концептуал савдо-кўнгилочар маркази. Марказ Учтепа туманида, эски 2-трамвай депоси ўрнида жойлашган.
Шопинг ишқибозларига бу ерда 150 дан ортиқ кийим-кечак, оёқ кийим, аксессуарлар, уй жиҳозлари, заргарлик буюмлари ва соатлар, электроника дўконлари, шунингдек, болалар буюмлари дўконлари тармоғи таклиф этилади. Ташриф буюрувчилар учун автомаркет, автосервис ва ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолият юритадиган катта машина тўхтаб туриш жойи мавжуд.
Савдо-кўнгилочар марказида Makro супермаркетлар тармоғининг энг йирик филиали очилади. Оилавий дам олиш учун кинотеатр, болалар учун кўнгилочар хизматлар маркази – Luna Park мавжуд бўлиб, у ерда кўплаб лабиринтлар, батутлар ва “горка”лар бўлади.
Умумий овқатланиш ҳудудига ҳам алоҳида эътибор қаратилган, битта умумий майдонда иккита йирик франшиза: KFC ва Burger King тўқнашишади. Фуд-корт пойтахтнинг энг таниқли ва мазали брендларини таклиф этиш орқали ташриф буюрувчилар юрагини забт этади.
Бу ерга ташриф буюриш учун асосий сабаблардан бири – трамвай депоси услубида, мос атрибутлар орқали ташкил этилган ўзига хос интерьердир. Шу кунларгача сақланиб қолган Тошкентда ягона бўлган Белгия вагони асосий кириш қисмида жойлаштирилган. У тарихий объектнинг қайта туғилишининг асосий тимсоли бўлади. Шундай қилиб, «ДЕПО» нафақат савдо ҳудуди, балки, маданий вақт ўтказиш жойи бўлади ва шу нарса унинг классик савдо марказлари орасида икки карра жозибадорроқ бўлишига хизмат қилади.
Бу 42 минг кв.м. дан ортиқ майдон билан айни пайтда Тошкентдаги энг катта савдо-кўнгилочар маркази бўлади. У икки қисмдан иборат бўлади: биринчиси – савдо дўконлари, кинозаллар, кўнгилочар ҳудудлар, иккинчиси эса – савдо-кўнгилочар марказини ташкил этишнинг кейинги босқичига режалаштирилган савдо ҳудуди.
Эслатиб ўтамиз, «ДЕПО Mall» The Tower Mall Management Group'нинг лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Компания бундан аввал Riviera Mall, Shahar Outlet, Anhor Park, Samarqand Darvoza ва Compas каби савдо ва савдо-кўнгилочар лойиҳаларни тақдим этган.
Бўлажак расмий очилиш маросимига ташриф буюрувчилар учун кўплаб сюрпризлар ва совғалар тайёрланмоқда. Байрамона очилиш маросимини ўтказиб юбормаслик учун ушбу мақола остидаги ҳаволалар орқали янгиликлар ва ўзгаришларни кузатиб боришингиз мумкин:
Instagram: @depo_mall
Facebook: fb.com/depo.mall.uz
Telegram: t.me/depomalluz
Реклама ҳуқуқи асосида