Ўзбекистон | 08:52 / 21.11.2020
4528
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 4,2 млрд долларга камайди

2020 йилнинг январ-октябр ойлари якуни бўйича республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 30 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Фото: Dreamstime

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 млрд АҚШ долларига ёки 12,4 фоизга камайди.

ТСАда экспорт ҳажми 13,3 млрд АҚШ долларига (7,4 фоизга камайди) ва импорт ҳажми 16,7 млрд АҚШ долларига (16,0 фоизга камайди) етди. Ҳисобот даврида 3,4 млрд АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.

Ўзбекистон жаҳоннинг 160дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитойда (17,1 фоиз), Россияда (15,1 фоиз), Қозоғистонда (7,7 фоиз), Корея Республикасида (5,9 фоиз), Туркияда (5,5 фоиз), Қирғизистонда (2,4 фоиз) ва Германияда (2,1 фоиз) қайд этилган.

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20та йирик ҳамкор давлатлар орасидан бешта давлат билан фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Афғонистон (607,7 млн АҚШ доллари), Қирғизистон (508,4 млн АҚШ доллари), Тожикистон (242,3 млн АҚШ доллари) ва Эрон (40,9 млн АҚШ доллари) шулар жумласидан. Қолган 16та давлат билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.

Мавзуга оид