Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раматов: Ҳаммага дарвозаларни очдик, лекин уларни кутиб оладиган жойимиз йўқ
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов мамлакатга туристлар оқими кўпайган бир вақтда уларга хизмат кўрсатиш муассасалари етишмаслигини танқид қилди, деб хабар қилди Kun.uz мухбири.
«Президентимиз томонидан 105 давлат фуқароларига виза чеклови олиб ташланди. Илгари ҳаммаёқ ёпиқ эди, ҳеч ким кира олмасди. Энди уларга хизмат кўрсатиш учун самолётлар, терминаллар, меҳмонхоналар керак. Ҳаммага дарвозаларни очдик, келинглар деяпмиз, лекин уларни қабул қиладиган жойимиз йўқ”, - деди Раматов Нукус аэропортида янги терминал очилиши маросимида.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумотига кўра, 2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга 2 миллион 700 мингга яқин турист ташриф буюрган.
Мавзуга оид
20:22 / 07.12.2025
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
17:48 / 03.12.2025
Гулистондаги портлаш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди
22:13 / 26.11.2025
Саида Мирзиёева Нукусдаги Спорт гимнастикаси мактабига ташриф буюрди
13:33 / 07.10.2025