Ўзбекистон | 20:31 / 21.09.2020
13731
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Самарқанддаги “Fast Education” нодавлат таълим муассасасида бир гуруҳ ўқитувчилар халқаро даражадаги сертификат олишди

Дунёнинг илғор мамлакатларда ҳам тан олинадиган АҚШнинг халқаро аккредитацияга эга TESOL дастурини ўрганиш ва сертификатга эга бўлиш учун олдинлари ҳаракатчан педагоглар Европа мамлакатлари ва АҚШга бориб шу йўналишда таълим олишган. Табиийки бунинг учун жуда катта харажат ва вақт талаб этилади.

Эндиликда ўқитувчилар Самарқанднинг ўзида мазкур дастур асосида таълим олишмоқда. Яқинда Самарқанддаги “Fast Education” нодавлат таълим муассасасида бир гуруҳ ўқитувчилар худди шу — TESOL халқаро дастури бўйича сертификатга эга бўлишди. 

Ўқитувчиларга хорижлик ўқитувчилар ва АҚШ TESOL дастурининг Тошкентдаги ваколатхонаси мутахассислари сабоқ беришди. Ўқув якунида имтиҳонлар натижалари АҚШга юборилиб, ижобий баҳоланди.

Мазкур сертификат эгалари дунёнинг исталган мамлакатида инглиз тилидан талабаларга сабоқ бериш имкониятига эга бўлади. Аммо “Fast Education” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Ботир Жўраев битирувчилар ўз билимларини аввало Ўзбекистонда ўз ҳамюртларимизга бериши, юртимиздаги таълим муассасаларида ёшларга сабоқ бериши кўзда тутилаётганини маълум қилди.

15 йилдан буён ўқувчилар, талаба ва ўқитувчилар инглиз тилидан сабоқ олиб келаётган “Fast Education” нодавлат таълим муассасасининг битирувчилари шу кунгача 23 мингдан ошди.

Марказда таълим икки хил йўналишда олиб борилади: Анъанавий ва онлайн тарзда.

Анъанавий таълим билан бир қаторда онлайн тарзда ҳам таълим тизими марказда кейинги вақтда кенгайиб бормоқда. Онлайн тарзда таълим олаётганлар эса шу кеча кундузда 500 нафардан ошади. Онлайн дарс ҳам бошқа дарслардан фарқ қилмайди: Ўқитувчи доскага мавзуни ёзиб тушунтиради, ҳар бир ўқувчи билан индивидуал тарзда ишлайди, оғзаки машғулотлар ўтказади ва талабалар фаол иштирок этади. Фарқи — ўқувчи уйда ўтириб дарсларда иштирок этади.

Марказ ўз номи билан — инглиз тилини тез ва мукаммал ўргатишни ўз олдига мақсад қилган.

Бугунгача марказ битирувчиларидан аксарияти олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.

 Шунингдек, “Fast Education” нодавлат таълим муассасасида 2005 йилдан буён ўқувчилар халқаро инглиз тили имтиҳони IELTSга тайёрлаб келинмоқда. “Fast Education” нодавлат таълим муассасасида IELTS натижалари республикада энг юқори натижаларни қайд этиб келмоқда. Жумладан, сўнгги имтиҳонда марказ битирувчиси IELTSдан 8,5 балл қўлга киритган. (Reading -9, Listening -9, Speaking 9, writing 7)

Бугунги кунга келиб бизнинг инглиз тили мактабимиз маҳаллий, хорижий ва халқаро олий таълим муассасалари ичида ўз ўрни ва номига эга бўлган.

Ҳар йили ўртача 40 нафардан ортиқ ўқувчилар Тошкент шаҳридаги Сингапур менежменти ривожлантириш институтига, 20 дан ортиқ ўқувчи Тошкент Халқаро Вестминстер университетига ва 10 нафардан ортиқроқ ўқувчи Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети, Турин Политехника университети ва яна бир қатор янги очилган номдор олийгоҳларга ўз қобилиятлари ва билимлари билан киришга муваффақ бўлмоқда.

Бугун дунёнинг деярли барча нуфузли олийгоҳларида “Fast Education” нодавлат таълим муассасаси битирувчиларини учратиш мумкин. Жумладан, Англиянинг машҳур Оксфорд, АҚШнинг нуфузли Yale университетларида айни ақтда ҳам “Fast Education” нодавлат таълим муассасасининг битирувчилари таҳсил олмоқда.

Кам таъминланган оилалар фарзандларини ҳамда “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари эса мазкур марказда бепул таълим олишади.

Марказда ўқишни истовчи ўқувчилар сони кундан-кунга ошиб бораётгани сабабли Самарқанд вилояти туманларида ҳам филиалларни очиш ва чекка қишлоқлардаги ёшларга ҳам сабоқ бериш кўзда тутилган.

“Fast Education” нодавлат таълим муассасасининг манзили:

 Самарқанд шаҳар, Даҳбет кўчаси, 24/5 уй

🔷 Telegram: @botirfast 

🔴 Instagram: fasteducation_uz

🔵 Facebook: Fast Education -Today is your tomorrow

🖥 YouTube: Fast Education

👨‍🏫 Test yourself:

🧑‍💻 Register now

🌐 Вебсайт: www.fasteduonline.uz

Телефонлар: ☎️ +998(95) 411-00-11

                        ☎️ +998(95)411-00-10

                        📲 +998(91)534-02-27

                        📲 +998(93)724-02-28

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид