Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида қор ёғиши кутилмоқда
Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 29 январь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Кечаси 10-12, кундузи 2-4 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 5-10 даражагача совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши кутилади. Кечаси 10-15, кундузи 2-7, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 15-20, кундузи 7-12 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, Самарқанд вилоятида қор ёғади. Кечаси 9-14, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши кутилади. Кечаси 7-12 даража, кундузи 0-5 даражагача совуқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
23:19 / 09.12.2025
Баракали ёмғирлар давомли бўлади
19:17 / 07.12.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 61 млрд доллардан ошди
20:41 / 06.12.2025
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида авиақатновлар кўпайтирилади
19:52 / 06.12.2025