Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги меҳнат муҳожирлари олдида яна қийинчилик пайдо бўлди - ҳуқуқшунос
Футбол бўйича жаҳон чемпионати муносабати билан Россиянинг 11та шаҳрида махсус режим ташкил қилинганди. Шу вақт оралиғида, Россияда ишлайдиган кўплаб меҳнат муҳожирлари кутилмаган қийинчиликлар, асоссиз депортация бўлиш ҳолатига дучор бўлди, дейди Россиядаги мигрантлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ҳуқуқшунос Ботиржон Шерматов.

«Шу орада, шу йилнинг 8 июнь кунидан бошлаб, янги қонун ҳам кучга кирди. Аввал, мигрантлар яшаб турган манзили бўйича ёки ишлайдиган корхона манзили бўйича рўйхатга олиниши мумкин эди. Ҳозир бундай эмас, меҳнат муҳожири иш жойи манзили бўйича рўйхатдан ўтиш учун, ўша жойда ётоқхона ташкил этилган бўлиши шарт.
Кучга кирган янги қонун билан жуда кўп сонли иш жойи манзили бўйича рўйхатдан ўтган мигрантлар эндиликда яшаб турган уй манзили бўйича қайта рўйхатдан ўтиши даркор. Масала бу билан якунламаяпти: уйнинг ҳақиқий эгаси талаб қилингани каби рўйхатдан ўтиш учун мутасадди ташкилотларга боришни истамайди.
Бунга кўп сабаблар бор, масалан москвалик мигрантнинг фирибгар бўлиб чиқишидан, уйидан айрилиб қолиши мумкинлигини рўкач қилса, бошқасининг вақти йўқ. Иш берувчиларда ҳам шундай муаммо», дейди Шерматов.
Ўзбекистонлик ҳуқуқшуноснинг таъкидлашича, қонун шундай тузилганки, чет эл фуқароси рўйхатда ўз вақтида ўтиши лозим. Лекин бундай шахслар якка тартибда ҳаракатланиб рўйхатдан ўтолмайди.
Қуйидаги ҳавола орқали ҳуқуқшунос билан интервьюни тўлиқ тарзда кўришингиз мумкин.
Youtube`да кўриш
Tas-Ix (Mover) да кўриш
Мавзуга оид
21:57 / 19.12.2025
“Ксенофобия Россиянинг фундаментал муаммоси” – Москвадаги фожианинг сабаблари ҳақида суҳбат
20:50 / 19.09.2025
«Она, тинчмисиз?» – Урушга юборилаётган ўзбек мигрантларини ким қутқаради?
10:12 / 01.05.2025
Ўзбекистон ноқонуний мигрантларни юртига қайтариш бўйича бошқаларга намуна – Трамп маъмурияти
19:36 / 14.02.2025