Жаҳон | 23:31 / 16.01.2026
36856
1 дақиқада ўқилади

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг ўғли Адам оғир «авария»га учрагани айтилди

Манбаларга кўра, Қодиров кортежи Грознийда катта тезликда ҳаракатланган, бир неча автомобил ЙТҲ «иштирокчиси» бўлган, бир неча киши жароҳатланган.

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг ўғли Адам Қодиров Грознийдаги йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг шифохонага ётқизилди, деб хабар берди 16 январ куни мухолифатдаги Нийсо телеграм-канали ва «Кавказ.Реалии» нашри манбаларга таяниб.

Уларнинг маълумотига кўра, Адам Қодиров оғир аҳволда, ҳушсиз ҳолатда шифохонага етказилган. У Грознийдаги республика шифохонасида ётибди. Жабрланувчи реанимация қилиниб, Москвага олиб кетишга тайёрланмоқда.

Манбаларга кўра, Қодиров кортежи катта тезликда ҳаракатланган, бир неча автомобил ЙТҲ «иштирокчиси» бўлган, бир неча киши жароҳатланган.

Ҳалокатдан кейин Грозний шаҳри ёпиб қўйишди. Хусусан, Қодиров олиб борилган шифохона йўллари ёпилган.

18 ёшли Адам Қодиров - Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг энг машҳур фарзандларидан бири. У Чеченистон хавфсизлик кенгаши котиби ва республика ИИВ куратори ҳисобланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид