Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда янада пастлади
Фото: AKKet.com
Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингни эълон қилди. Унда 2018 йил декабрь ойи якунлари бўйича дунёдаги мобил ва симли интернет тезлиги ҳақида маълумотлар бор.
Мобил интернет тезлиги жиҳатидан Ўзбекистон учта позицияга тушиб кетди ва бугунги кунда 125 поғонадан 111-ўринни эгаллаб турибди (тезлик - 9,97 Мбит/с).
Сим орқали уланувчи интернет тезлигида мамлакат уч позицияга кўтарилди ва энди 121 ўриндан 108-поғонани банд этган (тезлик - 10,11 Мбит/с).
Шу тариқа, сервис 2018 йил охирида мамлакатда интернет тезлиги кескин ўсганини умуман сезмаган.
Исландия мобил интернет тезлиги бўйича биринчи ўринда қолди (72,77 Мбит/с), Сингапур - сим орқали уланувчи интернетда (190,94 Мбит/с).
Speedtest тезликни ҳисоблаб чиқаради ва ўзининг уланиш тезлигини текшириш учун сервисни ишлатадиган фойдаланувчилардан олинган маълумотларга асосан рейтингни шакллантиради.
Мавзуга оид
20:48 / 10.10.2025
Павел Дуров «эркин интернетни қутқаришга» чақирди
22:20 / 08.10.2025
Хитой ҳукумати ижтимоий тармоқларда янги цензура кампаниясини бошлади
08:57 / 01.08.2025
Россияда Speedtest интернет тезлигини текшириш сервиси блокланди
20:27 / 17.11.2020