Ўзбекистон | 23:54 / 25.04.2024
3546
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади

Шу куни давлат ва нодавлат телеканалларда фақат миллий филмлар намойиш қилинади.

Фото: Кинематография агентлиги

Ренессанс кино уйида ўтказилган анжуманда ҳафтанинг ҳар шанбаси «Миллий кино куни» сифатида ўтказилиши белгиланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, шу куни давлат ва нодавлат телеканалларда фақат миллий филмлар намойиш қилинади. Бу хорижий кинофондлардан қайтарилган ўзбек филмларининг эталон нусхалари экани таъкидланмоқда.

Тадбирдан мақсад миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, миллий маданият ва қадриятларни асраш, келгуси авлодларга бус-бутун етказиш, ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш экани айтилган.

Анжуманда Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ҳамда нодавлат телеканаллар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этган.

Мавзуга оид