Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzinfocom’даги давлат улуши UMS’га ўтказилади
Фото: ООО "Universal Mobile Systems"
Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ:
UZINFOCOM’нинг устав капиталидаги давлат улуши камида 51 фоизга оширилади;
кейинчалик UZINFOCOM’даги давлат улуши Universal Mobile System (UMS) устав капиталини кўпайтириш ҳисобига ўтказилади.
“Электрон ҳукумат” ва рақамли иқтисодиёт доирасидаги идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича қарорлар уларни амалга оширишнинг молиявий манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилинади.
UMS ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги харидларнинг техник топшириқларини фақат Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.
Давлат органларига “Электрон ҳукумат” тизими доирасида ўз маълумотларини қайта ишлаш марказларини ташкил этиш ва қуриш тақиқланади.
UMS ўзига юкланган вазифалар доирасида 2022 йил 1 январгача четдан олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларидан озод этилади.
Телекоммуникация объектларини қуриш учун UMS’га ер участкалари аукционсиз берилади.
Мавзуга оид
22:31 / 17.10.2024
Саида Мирзиёева соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш лойиҳаси билан танишди
11:00 / 22.04.2024
UZINFOCOM Ягона интегратори томонидан Ustudy – замонавий IT академияси очилиши ҳақида
16:58 / 25.08.2023
МyID биометрик тизими iBeta (АҚШ) лабораториясидан сифат тасдиғини қўлга киритди
15:11 / 01.11.2019