Жамият | 09:00 / 09.07.2019
26121
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Янги LADA Vesta SW ҳақида нималарни билиш лозим ва уни қаерда харид қилиш мумкин?

Фото: LADA

LADA Vesta SW – дунё юзини кўрган кунидан бошлаб харидорлар орасида юқори даражадаги машҳурлик ва талабгирликка эришди. Ёрқин, кўзга ташланувчи ва оммабоп автомобил ҳам шаҳар ичи, ҳам унинг ташқарисидаги сафарларда юқори даражада қулайликни таъминлашга мослашган.

Vesta SW эгаларини салондаги алоҳида шинамлик лол қолдириши аниқ. Автомобил ҳатто узоқ масофаларга ҳам қулай ҳаракатланишга мўлжалланган. Шу сабабли ҳам орқа ўриндиқлардаги жой сезиларли даражада кенгайтирилган.

Базавий комплектациясидаёқ автомобил акустик тизим ва круиз-назоратни бошқаришга имкон берувчи тугмалар билан жиҳозланган мультифункционал рул билан бирга тақдим этилади.

Ёрқин ускуналар панели тўқ сариқ рангдаги ёриткич билан ҳатто энг ёруғ кундузги нурлар таъсирида ҳам кўрсаткичларни ажратиб олишга имкон беради. Иқлим назорати тизими берилган ҳароратни ушлаб қолиш ва ичкаридаги ҳавони йилнинг исталган мавсумида бир зайлда бўлишига шароит яратади.

Йўловчиларнинг қулайлигини янада ошириш мақсадида ишлаб чиқарувчи томонидан орқа ўриндиқлар ва олд ойнанинг иситилишини ҳам ўйлаб қўйилган. Бунинг устига, орқа ўриндиқлар орасида стакан ва бутилкаларни қўйиш учун чуқурчали қулай жой бор. Ҳайдовчи ўриндиғи эса баландлик ва бел соҳасини назорат қилишга имкон берувчи қўшимча созламаларга эга.

Vesta SWнинг базавий комплектациясидаёқ ABS тизими, орқа дискли тўхтатиш тизими, хавфсизлик ёстиқчаларига эгалиги, айниқса, хавфсизлик юқори даражада таъминлангани қувонарлидир.

Vesta SWнинг корпуси мустаҳкам темирдан қилинган. Автомобил бошқаруви жуда осон ва қулай. Ўрнатилган датчиклар ва орқа йўлни кўрсатувчи камера эса ҳатто энг тор ҳудуддаги автотураргоҳда ҳам енгил ва тез жойлашиб олишга ёрдам беради.

Ўзбекистонда LADA Vesta SWни қаерда харид қилиш мумкин?

LADAнинг Ўзбекистондаги расмий импортчиси «ROODELL» компанияси LADA Vesta SWни юртимиз ҳудудларидаги расмий дилерлардан ҳамёнбоп нархда харид қилишни таклиф этади.

Luxe/Prestige талқини 122 от кучига эга 1,8 литр сиғимли бензин двигател, 5 босқичли механик трансмиссия (МТ)га эга. Акция доирасида уни 130 900 000 сўмга харид қилиш мумкин. Бунда бошланғич тўловдан 4 600 000 сўм фойда оласиз.

Luxe/Multimedia талқини 122 от кучига эга 1,8 литр сиғимли бензин двигател, 5 босқичли МТга эга. Акция доирасида уни 133 900 000 сўмга харид қилиш мумкин. Бунда бошланғич тўловдан 4 000 000 сўм фойда оласиз.

Ўзингизга яқин дилерни компания расмий сайтидаги махсус саҳифада ёки +99871 215-02-30 рақамлари орқали аниқлашингиз мумкин.

Сайт: www.lada.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид