Ўзбекистон | 16:29 / 26.12.2020
7449
2 дақиқада ўқилади

«Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси фаолияти давом эттирилади, имтиёзли кредит бериш эса бекор қилинади

«Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси ўз фаолиятини тўхтатмайди. Фақатгина имтиёзли кредит бериш бозор қоидалари асосида Марказий банкка ўтган.

Келаси йилдан бошлаб ёшларнинг бизнес лойиҳаларига маблағ ажратиш, кредитлаш бозор тамойиллари асосида тўғридан тўғри тижорат банклари орқали амалга оширилади. Шу туфайли, жамғарма томонидан ёшларга имтиёзли кредит бериш тўхтатилган, деб хабар бермоқда Ёшлар Иттифоқи ахборот хизмати вакили.

Таъкидланишича, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кредитларнинг фоиз ставкасининг маълум қисмини қоплаш учун компенсация тўланади.

«2021 йилдан бошлаб «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси фаолиятининг қамров даражаси янада кенгайтирилиб, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги 20 дан ортиқ фаолият турлари билан доимий шуғулланиб бориши белгиланган.

«Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси томонидан бугунги кунга қадар ёшларнинг 8 минг 471та бизнес лойиҳаларига жами 1,8 триллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали 45 мингга яқин янги иш ўрни яратилишига эришилган», — дейилади Иттифоқ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси масаласида муносабат билдириб, жамғарма томонидан имтиёзли кредитлар берилмаслигини айтиб ўтган эди.

Мавзуга оид