Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Е-аuksion 76 мингдан ортиқ ер участкаларини таклиф этади
Фото: Е-аuksion
«E-аuksion» электрон савдо платформаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиб олиш ва ижарага олишга чақиради. Платформада бугунги кунда 76 мингдан ортиқ ер участкалари савдода турибди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган қуйидаги ер участкалари учун онлайн аукцион савдоси ўтказилади:
- 35005 та тадбиркорлик учун ерлар;
- 951 та ёшлар саноат зоналаридаги ерлар;
- 871 та кичик саноат зоналаридаги ерлар;
- 296 та кўп қаватли турар жой учун ерлар;
- 129 та эркин иқтисодий зоналардаги ерлар;
- 79 та уй-жой қуриш учун ерлар;
- 35 та Янги Ўзбекистон массивлари учун ерлар;
- 32 та халқаро йўллар бўйидаги хизмат кўрсатиш жойлари учун ерлар
- 16 та нодавлат умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари учун ерлар.
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган қуйидаги тоифа ер майдонлари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади:
- 38028 та деҳқон хўжалиги учун ерлар;
- 622 та қишлоқ хўжалиги учун ерлар.
Айрим турдаги ер участкалари учун бўлиб тўлаш имконияти ҳам мавжуд.
Сайт: e-auksion.uz
Телефон: +998 (71) 202-21-11
Теlegram -канал: @onlineauksionuz
Реклама