Самарқанд ва Қашқадарёда вояга етмаганлар ҳамда аёллар жиноятчилиги ортмоқда – вазирлик
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида маҳаллаларда аҳолининг манзилли ишланиши лозим бўлган қисми билан амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида ташкил этилмагани натижасида содир этилаётган жиноятларда вояга етмаганлар, ёшлар, хотин-қизларнинг ҳиссаси ортиб бормоқда. Бу ҳақида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг навбатдаги видеоселекторида маълум қилинди.
Видеоселекторда Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида оилавий ажримлар ва жиноятчилик билан боғлиқ ҳолатлар таҳлил қилинди.
«Қашқадарё вилоятида умумий жиноятчилик ҳолати жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46,1 фоизга ошган бўлиб, бунда вояга етмаганлар, ёшлар, хотин-қизлар, ишсиз фуқаролар, илгари судланганларнинг улуши сезиларли даражада кўпайган.
Вилоятда йил бошидан шу вақтга қадар 583та оилавий ажрим қайд этилди. Ачинарлиси, мазкур ажралишлар натижасида 459 нафардан ортиқ вояга етмаган болалар ота ёки она меҳридан маҳрум бўлиб қолмоқда», деди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев.
Қайд этилишича, Самарқанд вилоятининг айрим туманларида ишсиз фуқаролар билан ишлашда сусткашликка йўл қўйилмоқда.
«Пандемия шароитида аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, хусусан, кам таъминланган оилаларда яшовчи меҳнатга лаёқатли, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш ва камбағалликдан чиқариш борасида Булунғур, Жомбой ва Пайариқ туманларида сусткашликлар кузатилмоқда.
Шунингдек, Самарқанд вилоятида оилавий ажримлар сабаблари ўрганилганда, уларнинг 21таси хиёнат, 69таси миграция туфайли, 35таси узоқ муддат давомида бирга яшамаслик, 23таси ичкилик ва гиёҳвандлик, 42таси оилага учинчи шахснинг аралашуви, 454таси турли келишмовчиликлар натижасида юзага келгани аниқланган», деди Ботир Парпиев.
Мавзуга оид
16:14 / 16.12.2024
Коррупционерларнинг 80 фоизи қамалмаган, Андижон антирейтингда биринчи ўринда — миллий маъруза
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
17:25 / 11.11.2024