Жаҳон | 17:25 / 11.11.2024
5894
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди

Собиқ вазир 24 йиллик қамоқ жазосини қаттиқ режимдаги муассасада ўтамоқда.

Фото: Tengrinews.kz

Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қувондиқ Бишимбаев 24 йиллик қамоқ жазосини колонияда ўташда давом этмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги жиноий-ижро тизими қўмитасига таяниб Tengrinews хабар берди.

Турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани ўта шафқатсизларча ва қийноқлар билан ўлдирганликда айбдор деб топилган Бишимбаев қамоқдан қочмаган.

«Ижтимоий тармоқларда судланган Бишимбаев Қувондиқнинг қамоқдан қочиб кетгани ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалмоқда. Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу маҳкум жазони қаттиқ режимдаги муассасада ўтамоқда», дейилади хабарда.

Шунингдек, Бишимбаевнинг колониядан қочиб кетгани ҳақидаги ёлғон маълумот тарқатилгани сабабли жиноий иш ҳам қўзғатилган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларнинг қозоқ сегментида Бишимбаев колониядан ғойиб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид