Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда сохта акцияларни 9 млн долларга пуллаб, молиявий пирамида ташкил этган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан бир нечта фуқароларнинг мурожаатларига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Маҳкама хабарига кўра, унда фуқаро Т.Р. ва бошқалар ўзларини гўёки, “N.” хорижий компаниясининг Қашқадарё вилоятидаги расмий вакили сифатида таништириб, 17 та хорижий компанияларнинг сохта акцияларини сотиш эвазига 2 минг нафарга яқин фуқаролардан жами 9 млн АҚШ доллари йиғиб олишган.
Фуқаро Т.Р. ва бошқалар янада кўпроқ пул маблағларини жалб этиш ҳамда мижозлар сонини орттириш мақсадида, йиғиб олинган 9 млн АҚШ доллари ҳисобидан 800 минг АҚШ долларини фуқароларга фоиз ҳисобида беришган.
Бундан ташқари, Т.Р. ўзига 78 минг АҚШ долларига “Volkswagen”, ўғли А.Н. номига 2 та “Ласетти” русумли автомашиналарини ҳамда Қарши шаҳридан савдо дўкони сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Р. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:21 / 02.12.2025
Европа дипломатияси собиқ раҳбари Федерика Могерини қўлга олинди
15:31 / 29.11.2025
Қашқадарё воҳасида 2300 йиллик қалъа-шаҳар қолдиқлари топилди
14:30 / 25.11.2025
Автомобилни сотишда юрган масофасини яширганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
08:20 / 24.11.2025