Ўзбекистон | 07:21 / 22.04.2020
14166
2 дақиқада ўқилади

Жиноят процессига алоқадор янги амалиётлар йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикасида суриштирув ва дастлабки тергов органларининг фаолияти янада такомиллаштирилади

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида суриштирув ва дастлабки тергов органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Белгилаб қўйилишича, 2021 йил 1 июлдан бошлаб:

жиноят ишини судга қадар юритиш босқичида гувоҳ ва жабрланувчилар кўрсатувларини объектив сабабларга кўра кечроқ сўроқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, уларнинг кўрсатувлари судлар томонидан олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши (депонирование қилиниши) мумкин;

маълум бир жиноят иши бўйича гувоҳ ва жабрланувчилар кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйишда (депонирование қилишда) иштирок этган судья ушбу жиноят ишининг мазмунан кўриб чиқилишида иштирок этишига йўл қўйилмайди;

жиноят процессида судлар томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларга нисбатан “муайян ҳаракатларни тақиқлаш” эҳтиёт чораси қўлланилади;

таниб олиш учун кўрсатиш, давлат сири билан боғлиқ бўлган объектлар ёки ашёларни кўздан кечириш, хонадон ёки бино эгаларининг иштирокисиз тинтув ўтказишдан ташқари бошқа процессуал ҳаракатларни холислар иштирокисиз видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда қайд этиш тартиби йўлга қўйилади.

Мавзуга оид