Жаҳон | 09:37 / 15.07.2016
25863
1 дақиқада ўқилади

Ниццадаги юк машинаси одамлар устига бостириб бориши орқали содир этилган теракт видеоси пайдо бўлди

Интернетга Франциянинг Ницца шаҳридаги Инглиз соҳилида одамларни босиб кетган юк машинасининг видеоролиги жойлаштирилди.

15 сонияли видеороликдан шуни кўриш мумкинки, юк машинаси одамлар устига катта тезликда босиб борган, қичқириқлар эшитилган.

Бастилия олиниши кунига бағишлаб ўтказилган байрамда Ниццадаги Инглиз соҳилида соатига 60-70 км тезликда кетаётган юк машинаси оломон устига юради. Шаҳар маъмурияти мазкур ҳолатни теракт дея баҳолади.

Сўнгги маълумотларга кўра, теракт натижасида 80 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган. Юк машина ҳайдовчиси полиция томонидан йўқ қилинган.

Мавзуга оид