Украина бўйлаб дронларга қарши кураш тизими ва Днипрога ҳужум оқибатлари. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 782-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- «Бунинг учун бешинчи моддани фаоллаштириш шарт эмас». Зеленский НАТО мамлакатларини Украинани ҳам худди Исроилни Эрондан ҳимоя қилгандек ҳимоя қилишни сўради.
- Reuters агентлиги ёзишича, Россия дронлар ҳужумидан шикастланган нефтни қайта ишлаш заводларини қисман тиклашга муваффақ бўлган.
- The Washington Post: АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис Зеленскийдан Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилишни тўхтатишни сўраган, Украина президенти бу тавсияни «эътиборсиз қолдирган».
- CNN Россия Украина бўйлаб ёпирилма зарба бериш тактикасини ўзгартиргани ҳақида хабар берди.
- Дэвид Кэмерон: Буюк Британия Украинага дронларни уриб туширишда ёрдам беролмайди, чунки НАТО ва Россия ўртасидаги тўғридан тўғри тўқнашув «хавфли эскалация» бўлади.
- «Суспiльне»: Украина қуролли кучлари Қримда Россия қўмондонлик пунктига зарба берди.
Запорижжя областида ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаси
Россия қўшини Украина ҳудудига мунтазам равишда ракета ва дронлар билан ҳужум қилиб, авиабомбалар ташламоқда ва фронт чизиғини артиллериядан ўққа тутмоқда. Запорижжя области — Украинанинг РФ қўшини мунтазам равишда ҳаводан ўққа тутаётган регионларидан бири. «60 километргача масофадан ўққа тутишмоқда. „Чиқиш“ ва „келиш“ орасидаги вақт 30-40 сониядан кўп бўлмаяпти», — деган регион раҳбари Иван Федоров Liga.net учун интервюда област маъмурий маркази ўққа тутилиши борасида. Запорижжя областини ҳаво ҳужумларидан 117-алоҳида механизациялашган бригаданинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаси ҳимоя қилмоқда.
Киевда уруш фахрийлари учун ҳоспитал
Киев шаҳридаги уруш фахрийлари клиник ҳоспитали кўп йиллар мобайнида Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига ёрдам кўрсатишга ихтисослашган, аммо 2014 йилдан буён у ерда Россия босқинига қарши курашган украин ҳимоячилари ҳам даъволаниб келмоқда.
Киев шаҳри давлат маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Микола Поворозникнинг маълумотига кўра, 2023 йилда ҳоспиталда 2265 нафар ҳарбий хизматчи даволанган.
Днипро ўққа тутилиши оқибатлари
Россия қўшини 15 апрел куни кечқурун Днипро бўйлаб навбатдаги ракета зарбасини йўллади. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими уриб туширган ракеталар парчалари Днипродаги хусусий уйларни шикастлаган, шунингдек Люблянскаядаги ичида уч киши бўлган автомобил устига тушган. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Лисакнинг маълумотига кўра, ҳужум оқибатида тўққиз киши жароҳат олган, жумладан 15 ёшли ўсмир ҳам. Днипрода 33 та хусусий уй, 10 та автомобил ва юк ортиш машинаси шикастланган.
Мавзуга оид
17:24
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08
Блинкен: АҚШ Трамп келишидан олдин Украинага ёрдамни кучайтиради
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024