11:10 / 03.06.2019
7537

Тошкент вилоятида мактаблар учун 200 миллиард сўм ажратилади - Президент

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилояти фаоллари иштирокидаги йиғилиш давом этмоқда.

Телеграмдаги «Олтин воҳа» каналида ёзилишича, президент Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини чуқур таҳлил қилиб, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳамда жаҳон миқёсида кечаётган воқеликлар билан қиёсан сўз юритди.

Президент Тошкент вилоятига мактаблар қурилиши учун 200 миллиард сўм, соғлиқни сақлаш тизими учун ва йўллар қурилиши учун қўшимча 100 миллиард сўмдан ажратилишини, бугуннинг ўзида 170 миллиард сўм маблағ ўтказилиши ва ишлар бугундан бошланишини маълум қилган. 

Top