Ўзбекистон | 09:00 / 12.08.2022
10087
2 дақиқада ўқилади

Pay Way тўлов ташкилоти: Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказиш имконияти

Pay Way пул ўтказиш хизмати халқаро пул ўтказмалари амалиётини йўлга қўйди. Энди Россия карталаридан Ўзбекистондаги банк карталарига пул ўтказиш янада осонлашди.

Фото: Pay Way

Pay Way пул ўтказиш тизими картадан картага, ўзбек карталаридан электрон ҳамёнга пул ўтказиш, коммунал хизматлар учун тўловлар, давлат хизматлари учун тўловлар, нафақат Ўзбекистон, бутун МДҲ мамлакатлари бўйлаб мобил алоқа ва интернет учун тўловлар каби жами 900дан ортиқ турдаги хизматларни амалга оширади.

Айни пайтда бу тизимда яна бир қулайлик – Россия карталаридан пул ўтказиш имконияти пайдо бўлди. Шахсини тасдиқлагандан сўнг бу илова орқали Россиянинг Visa, MasterCard ва MIR карталаридан UzCard ва Humo карталарига пул ўтказиш мумкин – бу жудаям фойдали.

Пул ўтказаётганда керакли сумма белгилангач, Ўзбекистон картаси рақами киритилади ва телефон экранида пул ўтказилаётган карта кўрсатилади – бу жудаям қулай.

Pay Way тўлов хизмати орқали амалга ошириладиган барча операциялар хакерлар ҳужумидан ҳимояланган. Транзакциялар трансчегаравий ўтказмалар талабларига ва Payment Card Industry Data Security Standard хавфсизлик стандартларига мос келади. Pay Way тизимидаги барча провайдерлар PCI DSS асосида ишлайди – бу мутлоқ хавфсизликдир.

Pay Way мутахассислари пул ўтказмалари жараёнида огоҳ бўлишни, ишончли бўлмаган вазиятларда пластик карталар билан боғлиқ маълумотларни (амал қилиш муддати, 3 хонали код, смс хабарномадаги код) ошкор қилмасликка чорлайди. Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг.

Иловани юклаб олиш

Телефон: +998952000103

Манзил: Тошкент шаҳри, Махтумқули кўчаси, 136 уй.

Ижтимоий тармоқларда:

E-mail: [email protected]

Сайт: 1pay.uz

Facebook: fb.com/payway.uz

Instagram: @payway.uz

Telegram: t.me/paywayuz

Pay Way матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид