Ўзбекистон | 18:24 / 18.03.2023
8713
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда Damas ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди

Isuzu тўқнашган Damas машинаси бошқарувни йўқотиб Nexia’га урилган.

Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги чорраҳада рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида учта машина ўзаро тўқнашган.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 17 март куни соат 18:30 ларда содир бўлган.

Халқаро аҳамиятдаги А-380А Қарши айланма автомобил йўли ва 4Н-292А Қарши-Намуна йўли кесишган чорраҳада, ҳайдовчи Б.Х. бошқарувида бўлган Isuzu юк машинаси ички йўлдан чиқаётган Damas’ни уриб юборган.

Шундан сўнг Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган Nexia’га урилган.

Ҳодиса оқибатида Damas ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид