08:21 / 08.02.2020
2
31909

Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 720 кишидан ошди

Фото: Jerome Favre / EPA

Хитойда коронавируснинг янги тури туфайли келиб чиққан пневмониядан вафот этганлар сони 722 нафарга етди, 34 546 кишида касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» мамлакат соғлиқни сақлаш идораларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Шу тариқа, қурбонлар сони бир кунда 88 кишига ортди. Бир кун олдин расмий равишда 636 нафар киши ҳаётдан кўз юмгани ҳамда 31,1 минг киши касаллангани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Янги ўлим ва касалланиш ҳолатларининг аксарияти 2019-nCoV коронавирусининг тарқалиш ўчоғи ҳисобланган Ухан шаҳри (Хубэй провинцияси)да қайд этилди. Хитойнинг бошқа провинцияларида яна бир неча киши ҳаётдан кўз юмгани айтилмоқда.

Аввалроқ, ОАВ коронавируснинг яна бир «айбдори» топилгани тўғрисида маълум қилганди.

Панголин
Фото: REUTERS/Kham

Панголинлар янги турдаги коронавируснинг оралиқ эгаси бўлиши мумкин. Осиёда тансиқ овқат ҳисобланувчи ушбу сутэмизувчиларнинг гўшти орқали касаллик одамларга юққан бўлиши мумкин.

Reuters бу ҳақдаги янги маълумотни 7 февраль куни Жануби-Хитой қишлоқ хўжалиги университети ходимлари раҳбарлигидаги олимлар гуруҳи тадқиқотига асосланиб хабар қилди. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top