Делегация аъзолари камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича Хитой тажрибасини ўрганиш мақсадида Хэбей, Ганьсу ва Юньнань провинциялари ва шаҳарларида бўлиб, ушбу соҳаларда амалга оширилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишди.
Делегациянинг ташрифи давомида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида туризм, савдо, қишлоқ хўжалиги, гул етиштириш, ўсимликлардан табиий доривор маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда ташкил этилган лойиҳаларни кўздан кечирдилар.
Хитой провинцияларининг тажрибасидан фойдаланиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.







