Ўзбекистон | 08:25 / 21.04.2021
5365
2 дақиқада ўқилади

28 ёшли қизни фоҳишалик учун Уммонга жўнатаётган шахслар ушланди  

Фото: KUN.UZ

Бухоро вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 28 ёшли қизни фоҳишалик учун Уммон давлатига юбораётган шахслар қўлга олинди.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича,  Жондор туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро Б.М. (қиз) 31 ёшли жиноий шериги А.Ф. ҳамда хориждаги жиноий шериги Р.М. исмли аёл билан олдиндан тил бириктириб, 1993 йилда туғилган Т.Ш.ни фоҳишалик қилиш учун Уммон давлатининг Мускат шаҳрига жўнатишмоқчи бўлишган.

Улар Т.Ш.ни ушбу шаҳарда кўп пул топишга ишонтириб, унинг номига Тошкент-Истанбул-Мускат йўналиши бўйича авиачипта расмийлаштиришади. Б.М. авиачипта, виза, чет элга чиқиш паспорти учун тўловларни ўзининг ҳисобидан тўлаган. Т.Ш. билан эса Мускат шаҳрига етиб боргач, харажатлар учун 5 000 АҚШ доллари ишлаб бериши тўғрисида келишган.  

Аммо ўйланган режа амалга ошмади. Улар Т.Ш.ни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан хорижга юбораётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Б.М. ва А.Ф.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид