Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котибининг иқтисодиёт ва бизнес бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари Ўзбекистонга келяпти
Фото: Kedubes AS
2018 йилнинг 12 сентябрь куни АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Делегацияга АҚШ давлат котиби иқтисодиёт ва бизнес масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Брайан МакФитерс бошчилик қилади.
Ташриф дастурида Вазирлар Маҳкамасида, Ташқи ишлар, Ташқи савдо, Иқтисодиёт, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликларида музокаралар ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, мазкур учрашувлар чоғида савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Ўзбекистонга келаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:05
АҚШда Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланди
13:02
Украина литий қазиб олиш ҳуқуқларини америкалик инвесторларга берди
20:24 / 12.01.2026
Эрон ҳукумати намойишларни тўлиқ назоратга олганини маълум қилди
15:21 / 12.01.2026