Жаҳон | 22:34 / 16.06.2024
13518
3 дақиқада ўқилади

Зеленский иккинчи тинчлик саммитида Россия ҳам қатнашиши мумкинлигини инкор этмади

Украина бир неча ойлардан сўнг иккинчи тинчлик саммитини ўтказишни режалаштирмоқда, деди Украина президенти Володимир Зеленский. Айни пайтда Киев тадбирдан қатнашишга тайёрлигини билдирган бир нечта давлатлар билан музокара олиб бормоқда.

Фото: rbc.ua

«Биз давлатлар билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Ишонаманки, бу танлов чиндан ҳам глобал аҳамиятга эга бўлади», — деган Зеленский.

Зеленский кейинги саммит ҳақида гапирар экан, Россиянинг унда иштирок этиши «улар тинчликни исташи ва урушни тўхтатишга тайёр эканлигини» билдиришини таъкидлади.

«Россиянинг ўзи буни истайдими ёки уни жаҳон ҳамжамити бунга уларни мажбурлайдими — биз учун аҳамиятсиз», — деган у.

Зеленский агар Москва унинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилса Украина эртагаёқ Россия билан музокаралар олиб боришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Шунингдек Украина президенти Россия 20 мингдан зиёд украиналик болаларни ўғирлаганини таъкидлади.

«Уларнинг бошига бизни йўқ қилишни ният қилган нацист Путин келган. Бу унинг фикс-ғоясидир. Путин тўхтамайди, худди Иккинчи жаҳон урушида кузатилгани сингари у урушни давом эттираверади», — деган Зеленский.

Украина президенти Хитойни ва унинг ҳудудий яхлитлигини доим ҳурмат қилгани, Хитой ҳам Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини исташини айтган.

«Украинанинг битта душмани бор ва бу — Путин. Дипломатлар тўплар тўхтайди, дейишади, лекин Путин тўхтамайди. Чунки у дипломат эмас, у фақат кучни тушунади», — деган Зеленский.

Зелнский ёрдам берилаётгани, лекин бу ердам ғалаба қаозрниш учун етарли эмаслиги ва кечикиб кўрсатилаётганини таъкидлаб ўтган.

Украина бўйича тинчлик саммити икки кун мобайнида Швейцарияда ўтказилди. Унда 92 та давлат ва 8 та ҳукуматлараро ташкилот қатнашди. Россия тадбирга чақирилм та давлат ва 4 та ташкилот қўллаб-қувватлаган. Декларацияга имзо қўйганлар Украинанинг ҳудуди яхлитлигига риоя қилинишини талаб қилишган. Декларацияни имзоламаганлар орасида Арманистон, Бразилия, Словакия, Ҳиндистон, Мексика, Саудия Арабистони, Таиланд, ЖАР ва БАА каби давлатлар бор.

Аввалроқ Reuters агентлигини коммюникенинг лойиҳасини эълон қилган эди. Унда қўйидагилар хусусида сўз боради:

- Украинага Қора денгиз ва Азов денгизидаги портлардан фойдаланиш имконияти яратилиши керак;

- Барча ҳарбий асирлар «барчанинг эвазига барча» йўли билан алмашиниши керак;

- Барча ноқонуний ушлаб турилган фуқаролик шахслари ва ноқонуний кўчириб олиб кетилган украиналик болалар Украинага қайтарилиши керак;

- Барча давлатлар халқаро тан олинган чегараларда барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига содиқлигини тасдиқлаши лозим;

- Фақат барча тарафлар мулоқотида тинчликка эришиш мумкин.

 

Мавзуга оид