Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги «Ezidyor» тўйхонаси бузилади
“Тошкент сити” объектидаги қурилиш авжида. Айни дамда Ўқчи маҳалласидан янги уйга кўчирилмаган 20та хонадон қолган. Аҳоли март ойи сўнгги кунларида газ таъминотидан узиб қўйилган эди, аммо, сув ва электр бор, деб ёзмоқда ЎзА.
«Одамлар арз қилишни билади, лекин мана вазиятни кўринг, қандай қилиб газ таъминотини сақлаб қолиш мумкин. Аҳолини Яшнобод ва Олмазор туманидаги уйларга кўчириб келяпмиз. Иложи борича ана шу одамлар кўнглига қарашга интиляпмиз. Лекин шунга қарамасдан улар орасида норози бўлаётганлари ҳам йўқ эмас», деган Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаров.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, «Ezidyor» тўйхонаси ҳам бузилади. Унинг атрофидаги бинолар ҳам тез орада бузилиши кутилмоқда. Ушбу объектлардаги тадбиркорлар ўзларига бошқа ер танлаб улгурмаганлар. Туман раҳбари тадбиркорларга бошқа ҳудудлардан жой кўрсатилганини айтган.
Мавзуга оид
15:24
Тадбиркор Тимур Мусин Тошкентдаги “Палов музейи” ва Caravan ресторанларини сотувга қўйди
14:12
Умумий овқатланиш тармоқлари пешлавҳалар олиб ташланаётгани бўйича мурожаат билан чиқди
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026