17:50 / 20.07.2018
33939
Реклама

“Mashhura” ўқув маркази мутлақо янги йўналишдаги ўқув курсларига таклиф этади

Ҳунар – ҳунардан ризқинг унар! 24 йиллик тажрибага эга касб – ҳунар марказини биласизми? Албатта, бу “Mashhura” ўқув маркази!

Бугун сизга “Mashhura” ўқув марказининг янги йўналишлари ҳақида гапириб берамиз. Демак, “Mashhura” да таълим олинг!

Доимо “Mashhura” ўқув маркази дейилганда қизларни келинликка тайёрловчи курслар тасаввуримизга келади. Бироқ энди “Mashhura”нинг янги йўналишлари бор. Бу таълим бериш. Инглиз, араб, корейс, рус тили, бухгалтерия ва  янги услубдаги мактабгача таълим курслари. Энди батафсил:

Инглиз тили

“Mashhura” ўқув марказида фаолияти йўлга қўйилган инглиз тили ўқув курслари ўзининг сифати, тезкорлиги ва ҳамёнбоплиги билан тезда эътиборга тушиб улгурди.

Марказдаги инглиз тили дарслари ҳафтада 6 кун 2 соатдан, интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда ўтилади.

Дарслар сифатини назорат қилиб бориш мақсадида ҳар ой якунида амалий ва назарий тестлар орқали ўқувчиларнинг билими текшириб борилади.

Курслар давомийлиги абитуриентлар учун 7ой, Бошланғич IELTS имтиҳонига тайёрланувчилар учун эса 8-9 ой.

Марказда кичик ёшдаги болалар, ўқувчилар ҳамда абитуриентлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, дарсдан бўш вақтларида кутубхона фондидан фойдаланиш имкониятига эгадирлар.Ўқув хоналари таълимнинг энг замонавий техника ва жиҳозлари билан таъминланган.

Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ўқувчиларга марказнинг ДИПЛОМ ёки СEРТИФИКАТлари топширилади.

Араб тили

“Mashhura”  ўқув маркази араб тилини мукаммал ўрганиш ниятида бўлган юртдошларимизни араб тили ўқув курсларига таклиф қилади.

Араб тили ўқув курслари хафтада 3 марта 2 соатдан,кўп йиллик тажрибага эга профессионаллар томонидан олиб борилади.

Марказ ўқувчилари араб тили бошланғич, тажвид, грамматика, қироат бўйича ўқитилади. 

Шунингдек, ўрганувчиларнинг билимларини баҳолаб бориш мақсадида ҳар ой якуни бўйича амалий ва назарий имтиҳонлар ўтказиб борилади. Бу эса, таълим олишнинг 100 фоизлик сифат даражасини кафолатлайди.

Курслар давомийлиги жуда қисқа муддат 3 ойни ташкил қилади, сифат эса кафолатланади. Ўқувчилар билан келишилган ҳолда курслар муддати узайтирилиши мумкин.

Корейс тили

Кимдир иш, ўқиш ва яна кимдир ўз қизиқишлари сабаб корейс тилини тез ва сифатли ўқитувчи марказларни қидиради.

“Mashhura”  ўқув маркази ёшларнинг ушбу қизиқишларини инобатга олган ҳолда корейс тили ўқув курсларини йўлга қўйди.

Ўқув марказида таълим олувчиларига қулайлик яратиш мақсадида, ўқитувчилар турли интерфаол дарс ўтиш методларини ҳам ишлаб чиқишган.

Дарслар ҳафтада 3 маротаба 2 соатдан олиб борилади.

Айтиб ўтганимиздек, ҳар ой якунида ўқувчилар индивидуал тарзда тест имтиҳонларини топширадилар.

Курслар давомийлиги  EPS-Topic тест 4 oy  ва Topic тест учун 7oйни ташкил қилади.

Курслар якунида ўқувчиларга ўқув марказини тугатганлик тўғрисидаги диплом ва сертификатлар топширилади.

Мактабгача таълим ва менталний арифметика

Ҳурматли ота оналар,“Mashhura”дан яна бир ажойиб янгилик! Энди ўқув марказида мактабгача таълим курслари ҳам йўлга қўйилди.

Ташкил қилинган ушбу курслар ва ўқитувчиларнинг янгича ўқув методлари билан фарзандингизнинг мактабга пухта билим билан йўл олиши таъминланади.

Бухгалтерия 1С

Бухгалтерия касбини мукаммал ўрганишни хоҳлайсизми? Унда “Mashhura”даги ўқув курсларига ёзилинг.

Сиз ўқув курси давомида счётлар режасини бухгалтерия ҳисобида қўллаш, иш ҳақи ҳисоблаш, асосий воситалар ҳисоби, маҳсулот ва товарлар ҳисоби, пул маблағлари ҳисоби, даромад ва харажатлар ҳисоби ҳамда мустақил баланс тузишни ўрганасиз!

Дарслар ҳафтада 3 кун 2 соатдан олиб борилади ҳамда якунда ўқувчиларга курсларни тамомлаганлик ҳақида диплом ва сертификатлар топширилади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас!!! 

Компьютер саводхонлиги

“Mashhura”  ўқув маркази шунингдек,сифатли компьютер курслари, компьютер тузатиш, кичик ёшдаги болалар учун менталний арифметика йўналишлари бўйича ҳам ўқув курсларини ташкил қилди.

Компьютер ва уяли телефонларни тузатиш

Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал. Келинг, кўринг, “Mashhura”даги ўқув курсларини танланг!

Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Mashhura” ўқув маркази биноси

Батафсил маълумотни: +(99899) 856-78-74  ва  +(99895) 195-7195 телефон рақамларидан олишингиз мумкин.

Сайт: mashhuraedu.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top