Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТАТУда янги қўшма факультет очилади
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети (БДИРУ) ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ўртасида Ахборот технологиялари бўйича қўшма факультет ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Шартномага кўра, 2019-2020-ўқув йилидан бошлаб Ахборот технологиялари бўйича ҳамкорликда юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида қўшма факультетга қуйидаги йўналишлар бўйича абитуриентлар қабул қилинади:
- ахборот технологияларининг дастурий таъминоти;
- мобил тизимларини дастурлаш;
- сунъий интеллект.
Ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма факультетда талабалар 1-2-босқичларда ТАТУда таҳсил олади, 3- ва 4-босқичларда эса ўқишни БДИРУда давом эттиради. Факультетни муваффақиятли якунлаган талабаларга икки томонлама диплом берилади.
Қўшма факультетда ўқиш рус тилида олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг ноябрь ойидан университет ҳузурида рус тили, математика, физика, информатика асослари ва инглиз тили фанларидан тайёрлов курслари ташкил этилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
10:50 / 02.05.2025
Латвия ТАТУ ҳузурида махсус мактаб ташкил этиши мумкин
14:50 / 01.05.2025
ТАТУ Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади
18:52 / 13.08.2024
“Талабаларим олдида уялиб қолмаслик учун тил ўргандим” – 67 ёшида инглиз тилидан B2 даражасини олган отахон
19:00 / 10.04.2023