Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Disney Fox 2000 студиясини ёпади. У «Пи ҳаёти» фильмини чиқарганди
Walt Disney компанияси 21st Century Fox’нинг Fox 2000 номли бўлинмасини ёпишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Variety хабар берди.
Бу 21st Century Fox активларини 71,3 миллиард долларга сотиб олинганидан кейинги биринчи қарор бўлди. Disney ҳозирда Fox 2000’нинг ишлаб чиқаришда бўлган барча лойиҳаларини якунламоқчи. Deadline хабарига кўра, 2019 йил сентябрь ойида «Ойнадаги аёл» номли фильмнинг жаҳон премьерасидан сўнг студия ёпилади.
Студия раҳбари Элизабет Габлер ва унинг жамоаси Disney’га ўтиб кетиши ҳозирча ноаниқ бўлиб турибди. 21 март куни, компания янги эгасининг қарори ҳақида ходимларга хабар берилганида, улардан ҳеч бири ишдан бўшатилмаган.
Fox 2000 студияси 1999 йилда ташкил этилган. У «Иблис Prada кияди», «Пи ҳаёти», «Яширин шакллар», «Бўш одам кундалиги» каби фильмларни чиқарган.
Мавзуга оид
03:00 / 08.05.2025
Абу-Дабида Яқин Шарқдаги биринчи «Диснейленд» пайдо бўлади
17:20 / 05.05.2025
Disney «Юлдузлар жанги» фильмидаги дроиднинг ўхшашини тақдим қилди
23:34 / 26.11.2024
Disney аёл ходимларига эркаклардан камроқ маош бергани сабаб 43,3 млн доллар товон тўлайди
20:02 / 31.10.2024