12:05 / 29.10.2019
0
11895

«Навоийазот»га тегишли ПВХ заводида 4 киши номаълум газдан заҳарланди

«Навоий азот» АЖга қарашли ПВХ заводида 4 киши номаълум куйдирувчи газдан заҳарланди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Навоий азот» АЖга қарашли ПВХ заводида юз берган фавқулодда ҳолатдан жабрланганларга тиббий кўрсатилаётганини маълум қилди.

«28 октябрь куни тахминан соат 16:00да Навоий вилояти «Навоий азот» АЖга қарашли ПВХ заводида номаълум куйдирувчи газдан ингаляцион заҳарланиш юз берган. 

Мазкур ҳолат юзасидан тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Фавқулодда вазиятда жароҳатланган 4 нафар бемор Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Токсикология бўлимига ётқизилган. 

Тажрибали шифокорлар томонидан беморларнинг аҳволи баҳоланиб, уларга замонавий даволаш стандартлари бўйича малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган бўлиб, беморларнинг аҳволи юзасидан қўшимча маълумот берилади», дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top