Туроператорларга авиа ва темир йўл чипталари харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ҳужжат билан Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Авиа ва темир йўл чипталари харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича туроператорларга субсидиялар ажратиш тартиби белгиланди.
Қайд этилишича, субсидия кириш туризмини қайта тиклаш бошланганидан эътиборан 2020 йил 31 декабргача ажратилади.
Субсидия куйидаги шартларда берилади:
а) хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (хорижий туристлар) учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жойлаштириш воситаларида камида 5 кеча тунашни уз ичига олган турни ташкил қилиш;
б) ҳар бир туристик гуруҳ камида 10 нафар хорижий туристлардан иборат бўлиши.
Субсидия хар бир ташкил қилинган тур учун сотиб олинган авиа ва темир йўл чипталарининг умумий қийматининг 30 фоизи миқдорида ажратилади.
Туроператор субсидия олиш мақсадида Туризм қўмитасига субсидия ажратиш тўғрисидаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) авиа ва темир йўл чипталари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
б) Ўзбекистон ҳудудида жойлашган жойлаштириш воситаларида туристларга кўрсатилган хизматлар учун тузилган шартномалар бўйича ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (касса чеклари, бажарилган ишлар далолатномалари ва бошқалар);
в) туристик ваучерларнинг нусхалари;
г) ҳисобот шакли.
Мавзуга оид
12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади
11:18 / 27.11.2024
Миллий симфоник оркестри ходимлари маоши оширилади
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
14:47 / 03.09.2024