22:18 / 10.06.2020
86557

Хориждан чартер рейсда келган фуқаро коронавирусдан вафот этди

Ўзбекистонда пандемия қурбонлари сони 19 нафарга етди.

Самарқандлик А. шу йилнинг 27 май куни Санкт-Петербургдан чартер рейс орқали Ўзбекистонга келган ва Карантин марказида тиббий кузатувга олинган, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унда 1 июнь куни «Covid-19» инфекцияси тасдиқланиб, Тошкентдаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

«Коронавирус инфекциясига чалинган ушбу бемор (эркак) узоқ йиллар давомида ўткир лейкоз, сурункали анемия оғир даражаси ва нафас етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.

Шу йилнинг 1 июнь куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган. Шу кунгача унга бош мутахассислар томонидан консультациялар, мамлакатимиздаги тегишли ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг шифокорлари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Бироқ стандартлар бўйича кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган», – дейилади вазирлик хабарида.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top