Жаҳон | 22:13 / 15.07.2021
6328
1 дақиқада ўқилади

Украинада ҳар бир фуқаронинг украин тилини билиши шарт этиб белгиланди

Қайд этилишича, украин тилининг давлат тили сифатида амал қилиши ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби Украина ҳудудида яшаб келаётган кам сонли миллатлар тилига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва уларнинг тил ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан уйғун тарзда амалга оширилади. 

Фото: AFP

Украин тилини билиш Украина ҳар бир фуқаросининг мажбурияти ҳисобланади. Бу ҳақда мамлакат конституцион суди қарорида айтилмоқда.

«Украин тилини ўз фуқаролиги тили сифатида билиш — Украина ҳар бир фуқаросининг мажбурияти. Шу билан бирга, Украинанинг ҳар бир фуқароси шахсий мулоқот учун тил ёки тилларни танлашда эркиндир», — дейилади ҳужжатда.

Қайд этилишича, украин тилининг давлат тили сифатида амал қилиши ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби Украина ҳудудида яшаб келаётган кам сонли миллатлар тилига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва уларнинг тил ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан уйғун тарзда амалга оширилади. 

Таъкидланишича, Украина конституцион суди қарори мажбурий ва якуний ҳисобланади ҳамда унинг устидан шикоят қилинмайди.

Мавзуга оид