Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш ҳуқуқбузарлигини кўриб чиқиш бизнес омбудсманга ўтмоқда
Тадбиркорлик фаолиятига оид 9 хил ҳуқуқбузарлик ишлари бизнес омбудсманга ўтди, аввал ушбу ҳуқуқбузарликлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган.
Президент қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди ва унга кўра бизнес омбудсманнинг ваколатлари кенгаймоқда. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот портали маълум қилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, қуйидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Вакил) ва унинг девони ходимлари томонидан кўриб чиқилади:
- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (тадбиркорлар мурожаатлари қисмида) (43-модда);
- ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида) (2002-модда);
- хусусий мулк ҳуқуқини бузиш (2411-модда);
- тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш (2412-модда);
- тадбиркорлар фаолиятини ва (ёки) уларнинг банк операцияларини қонунга хилоф тўхтатиб туриш (2413-модда);
- тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш (2414-модда);
- имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш (2416-модда);
- тадбиркорлар ҳисобварақларида пуллари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш (2418-модда);
- тадбиркорлардан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш (24110-модда).
Мазкур қонун қабул қилингунгача ушбу ҳуқуқбузарликлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган.
Вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима қўллашга унинг ўринбосарлари ва Вакил девони бош инспекторлари ҳақли.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Аввалроқ, Ўзбекистонда бизнес омбудсманга мурожаат қилган тадбиркорлар сони икки баробар кўпайгани хабар қилинганди. Маълум қилинишича, бизнес омбудсманга энг кўп келиб тушган мурожаатлар сони Тошкент шаҳри (643), Тошкент вилояти (583) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига (540) тўғри келган. Соҳалар кесимида тадбиркорларни энг кўп қийнаётган муаммолар бу — ер масаласи (1 179) ва кредит ажратилиши (1 119).
Мавзуга оид
16:17
Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш стратегияси ишлаб чиқилди
14:34 / 20.12.2024
Янгиланган Божхона кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади
14:30 / 20.12.2024
Ўзбекистонда камида 100 млрд сўм солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион” тадбиркор пайдо бўлди
14:14 / 20.12.2024