Марказий Осиё етакчилари ноябр ойида Бокуга боради
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини 2023 йил ноябр ойида Боку шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган БМТ Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастури (SPECA) саммитида иштирок этишга таклиф қилди.
Бу таклиф 14 сентябр куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 5-маслаҳат учрашувидаги нутқи чоғида маълум қилинди. Алиевнинг таъкидлашича, бу йил дастур яратилганига 25 йил тўлади.
SPECA 1998 йилда Тошкент декларациясига асосан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси (EEC) ҳамда БМТ Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиблари томонидан имзоланган. Кейинчалик дастурга Туркманистон, Озарбойжон ва Афғонистон ҳам қўшилди.
SPECA сессияларида минтақадаги алоқа имкониятларини яхшилаш билан боғлиқ масалалар, жумладан, Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари мунтазам муҳокама қилинади.
Мавзуга оид
10:44 / 14.12.2024
ГФРда ХДИ/ХСИнинг икки аъзоси Озарбойжонга пора эвазига ёрдам берганликда айбланмоқда
16:51 / 12.12.2024
Америкалик таҳлилчилар Трампга Марказий Осиёни эътиборсиз қолдирмасликни таклиф қилди
11:15 / 12.12.2024
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
18:38 / 11.12.2024