Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик таҳлилчилар Трампга Марказий Осиёни эътиборсиз қолдирмасликни таклиф қилди
Таҳлилчиларга кўра, АҚШ Россия ва Хитой фаол бўлган минтақа билан ҳали мустаҳкам алоқалар ўрнатмаган. Трампнинг рамзий ташрифи эса Вашингтоннинг минтақадаги мавқеини мустаҳкамлаш йўлидаги қадам бўлиши мумкин.
Фото: Reuters
Американинг Responsible Statecraft таҳлил маркази АҚШ сайланган президенти Доналд Трампни иккинчи муддати бошланишида Марказий Осиёга эътиборини қаратишга чақирмоқда. Глобал кун тартибида Украинадаги можаролар, Тайван муаммоси ва савдо можаролари бор бўлса-да, Марказий Осиё Америка манфаатлари учун муҳим рол ўйнаши мумкин.
Таҳлилчиларга кўра, АҚШ Россия ва Хитой фаол бўлган минтақа билан ҳали мустаҳкам алоқалар ўрнатмаган. Марказий Осиёда катта ресурслар ва стратегик аҳамиятга эга транспорт йўлаклари мавжуд. Трампнинг рамзий ташрифи Вашингтоннинг минтақадаги мавқеини мустаҳкамлаш йўлидаги қадам бўлиши мумкин, бу эса глобал таъминот занжирлари ва энергия алмашинувига таъсир қилади.
«Президент Трамп Марказий Осиёга нисбатан нима қилиши керак? Биринчидан, ташриф буюриш!», деб ёзди таҳлилчилар.
Улар таъкидлаганидек, дипломатлар қанчалик яхши бўлмасин, музокаралар муваффақиятига раҳбарлар ўртасидаги шахсий учрашувдан кўра кўпроқ ҳеч нарса ёрдам бермайди.
Таъкидланишича, АҚШ Трансафғон темирйўли қурилишида иштирок этса, Афғонистонни барқарорлаштириш ва қўшни давлатлар иқтисодиётини ривожлантиришга ёрдам бериши, Америка бизнеси учун янги имкониятлар яратиши ва Вашингтоннинг минтақадаги таъсирини ошириши мумкин. 357 мил узунликка эга ушбу лойиҳа Марказий Осиёни Покистоннинг Карочи, Гвадар ва Қосим портлари билан боғлаб, минглаб иш ўринларини яратади ва экстремистик гуруҳларни қўллаб-қувватлашнинг ижтимоий базасини қисқартиради.
Яна бир муҳим йўналиш «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилиши бўлиб, у яккаланиб қолган Қирғизистоннинг «дунё ҳамжамиятига қўшилишига» ёрдам беради ва халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтиради.
Бундан ташқари, Марказий Осиё яшил технологиялар учун зарур бўлган марганец, хром, қўрғошин, рух ва титан каби муҳим минералларга бой. Хитой томонидан ушбу фойдали қазилмаларни экспорт қилиш бўйича сўнгги чекловлар АҚШни ушбу ресурслардан узоқ муддатли фойдаланишни таъминлаш учун С5+1 платформаси орқали минтақалар билан мулоқотни фаоллаштиришга ундаши мумкин.
Мавзуга оид
07:52
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
13:42 / 05.05.2026
АҚШ ва Эрон Форс кўрфазида янги ҳужумлар бошлади
12:32 / 05.05.2026