Ўзбекистон | 11:29 / 06.05.2021
1151
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда боқилаётган паррандалар сони маълум қилинди

Фото: TASS/Raminder Pal Singh

Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси ахборот хизматининг Kun.uz мухбирига берган маълумотга кўра, 2021 йилнинг январь-март ҳолатига вилоятда 5 миллион 963,2 минг бош паррандалар мавжуд. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 100,2 фоиз.

2021 йилнинг январь-март ҳолатига жами паррандаларнинг 5,3 фоизи фермер хўжаликлари, 71,8 фоизи деҳқон хўжаликлари ва 22,9 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида паррандалар сони:

  • Чироқчи тумани – 787,6 минг бош;
  • Шаҳрисабз тумани – 781,2 минг бош;
  • Китоб тумани – 554,4 минг бош;
  • Қамаши тумани – 507,8 минг бош;
  • Косон тумани – 475,8 минг бош;
  • Қарши тумани – 457,6 минг бош;
  • Ғузор тумани – 451,4 минг бош;
  • Яккабоғ тумани – 441,2 минг бош;
  • Миришкор тумани – 351,4 минг бош;
  • Нишон тумани – 333,0 минг бош;
  • Муборак тумани – 225,8 минг бош;
  • Касби  тумани – 212,1 минг бош;
  • Деҳқонобод тумани – 185,8 минг бош;
  • Шаҳрисабз шаҳар – 139,4 минг бош;
  • Қарши шаҳар – 58,7 минг бош.

Мавзуга оид