Ўзбекистон | 14:50 / 14.07.2019
10955
2 дақиқада ўқилади

ДТМ математика фан блокида информатикадан саволлар бўлмаслиги ҳақида расман хабар берди

«Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси» тасдиқланди.

«Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги йиғилиши 1-сон баёни 12-иловасига мувофиқ «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси» тасдиқланди. 

2019/2020 ўқув йилида «Математика» фанидан бериладиган тест топшириқлари таркибида «Информатика» фанидан саволлар бўлмайди. 

Мазкур баён тасдиқлангунига қадар математика фани таркибида информатика ҳам мавжуд эди. Шунинг учун рўйхатдан ўтган абитуриентларга берилган «Абитуриентнинг қайд варақаси»да «Математика (информатика билан)» деб ёзилган. 

Баёнда келтирилган фанлар мажмуасида «Математика» фани «Информатика»сиз қайд этилгани сабабли «Математика» фанидан бериладиган тест топшириқларига «Информатика» фанидан саволлар қўшилмайди.

Давлат тест маркази барча абитуриентларга мувафаққият тилайди!», дейилади ДТМ матбуот хизмати хабарида.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид