Жаҳон | 13:16 / 19.09.2018
4190
1 дақиқада ўқилади

Польшада «Форт Трамп» базаси пайдо бўлиши мумкин

Фото: Getty Images

Польша президенти Анжей Дуда АҚШ мамлакат ҳудудида очиши мумкин бўлган Америка янги базасини «Форт Трамп» деб номлаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Польша ҳукумати АҚШга Россиянинг эҳтимолий тажовузкорлиги фонида НАТО иттифоқчиси сифатида мунтазам ҳарбий иштирокни таъминлаш ҳақидаги илтимос билан чиққан. Хусусан, Дуданинг сўзларига кўра, «Форт Трамп» эҳтимолий зиддиятда «таянч нуқтаси»га айланиши лозим бўлади.

«Биз бунга жуда жиддий қарамоқдамиз. Мен биламанки, Польшага бу ғоя ёқмоқда, ҳа, биз уни кўриб чиқмоқдамиз», - деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Польша Россиянинг тажовузкор ҳаракатларига қарши биргаликда курашиши хабар берилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид