Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:24 / 27.06.2016
3174
1 дақиқада ўқилади
Экзит-пол: Испаниядаги сайловларда Халқ партияси ютмоқда
Испанияда етакчи консерватив Халқ партияси экзит-пол маълумотларига кўра парламент сайловларида ютмоқда, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Халқ партияси 350 ўринлик парламентда 117-121 ўрин олган. 2-ўринда "Биргаликда қила оламиз" сўл коалицияси бормоқда, у 91-95 ўрин олган. Испания социалистик ишчи партиясига 81-85 ўрин насиб қилган.