Тошкент Кимё халқаро университетида халқаро мутахассислар иштирокида тренинглар бошланди
Тошкент Кимё халқаро университетининг ривожланган давлатлар билан халқаро ҳамкорлик алоқалари тобора кенгайиб бормоқда. Ўтган ҳафтада университетга Австралия ва АҚШдан бир гуруҳ мутахассислар ташриф буюрди. Ушбу ташрифдан мақсад шуки, университетнинг академик муҳитини ўрганиш, талабаларни ривожлантириш учун мавжуд имкониятларни баҳолаш ва университет қошида ташкил этилган «Kimyo University Hospital» билан танишишдан иборат бўлди.
Юрак жарроҳлиги бўйича америкалик мутахассис Доктор Отт талабаларга тиббиёт йўналишида дарс беради. У университетда яратилган шароитлар юқори стандартлар даражасида эканлигини айтди:
“Америкадаги шифохонамда ҳам худди Кимё университетида мавжуд бўлган жиҳозлардан фойдаланилади. Бундай жиҳозлар Ўзбекистон бўйича фақат шу олийгоҳда бор. Бу ер беморларни қабул қилишга аъло даражада тайёр ва тиббий ускуналар жуда сифатли. Бундан ҳам муҳими шуки, шифокорлар жуда тажрибали ва улар ускуна ҳамда жиҳозлар билан қандай ишлашни билишади, шу билан бирга, беморларга жуда яхши ғамхўрлик қилишади. Бу ишлар янада яхшиланишидан умидворман.
Ректорга Кимё университетининг асосий бўлимида дарс бериш таклифини бердим ва дарс жараёнида шунга амин бўлдимки, инглиз гуруҳлари тилни жуда яхши тушунар эканлар. Ҳеч қандай таржимонларсиз худди Америкадаги талабаларга дарс ўтган сингари сўзладим, улар эса мени муаммосиз тушундилар. Биз биргаликда вақтни жуда мароқли ўтказдик. Талабалар қизиқарли саволлар беришди ва дебат кўринишида суҳбатлар қилдик, буларнинг барчаси жуда қизиқ бўлди. Ўйлайманки, Кимё университети талабалари энг яхши натижаларни кўрсатишмоқда”, – деди шифокор.
Тадбир давомида меҳмонлар кардиожарроҳлик йўналишидаги замонавий ва илғор тажрибалар юзасидан ўз маърузаларини тақдим қилишди. Университетнинг даволаш иши йўналиши раҳбари Жобир Аҳмедовнинг таъкидлашича, келгусида университет клиникасида кардиожарроҳлик амалиётлари ўтказилиши йўлга қўйилади.
“Университет қошидаги клиникамизда келажакда жарроҳлик амалиётларини бажариш бўйича келишувларга эришиш режа қилинган. Меҳмонлар клиникамиз билан танишиб, операция учун керакли жиҳозлар, яратилган шароитлар юзасидан ўз таклифларини беришди. Уларга бу маъқул бўлди ва келгусида яна бирга фаолият юритишларини айтишди.
Бугунги меҳмонимиз Америкада энг етакчи ва талабгир бўлган жарроҳлардан бири ҳисобланади. Бошқа давлатлардан ҳам мутахассисларни режа асосида жалб қиламиз, улар тиббиёт соҳасидаги охирги янгиликлар билан талабаларимизни таништиришади. Талабалар бутун дунё амалиётидан хабардор бўлишади”, – дея таъкидлади у.
Тажриба орттириш ва билимларини мустаҳкамлаш мақсадида бўлган Тошкент Кимё халқаро университети талабалари ташкил этилган маҳорат дарслари ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент Кимё халқаро университетининг очилганига 5 йил тўлиши муносабати билан ўзининг «Kimyo University Hospital» клиникасини ишга туширган эди. «Kimyo University Hospital» клиникаси катталар ва болалар учун тиббиётнинг кўплаб йўналишлари бўйича диагностика, амбулатор ва стационар ёрдам кўрсатишга мўлжалланган. Бу ерда университет талабалари ўз тажрибаларини оширишлари кўзда тутилган.
Университетнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Web-page: www.kiut.uz
Telegram: t.me/kiut_official
Facebook: facebook.com/kiut.uz
Instagram: instagram.com/kiut.uz_rasmiy_kanal
Реклама
Мавзуга оид
19:00 / 01.12.2024
Тошкент Кимё халқаро университети Европада талабалар муваффақияти учун янги имкониятлар сари қадам ташламоқда
17:00 / 04.11.2024
Тошкент Кимё халқаро университети Япония билан ҳамкорликни йўлга қўйди
19:00 / 28.08.2024
Тошкент Кимё халқаро университетида қабул давом этмоқда
15:00 / 27.05.2024