Тошкент Кимё халқаро университети Европада талабалар муваффақияти учун янги имкониятлар сари қадам ташламоқда
Тошкент Кимё халқаро университети вакиллари Испания ва Португалияга ташриф буюриб, топ университетлар ҳамда машҳур Real Madrid фонди билан шартномалар имзолаш бўйича келишувларга эришди.
Бугунги кунда таълим глобал даражада ривожланмоқда. Тошкент Кимё халқаро университети (ТКХУ) бу йўналишда фаол ҳаракат қилиб, талабалари учун янги имкониятлар яратмоқда. Университет делегациясининг Испания ва Португалияга яқинда уюштирган ташрифи халқаро майдонда ўз позициясини мустаҳкамлаган муҳим воқеа бўлди.
Бу сафар давомида эришилган асосий ютуқлардан бири Real Madrid жамғармаси билан имзоланган келишувдир. Ушбу келишув натижасида ТКХУ қарамоғидаги VOSIQ мактабларида машҳур футбол клубининг спорт марказлари очилиши кутилмоқда. У ерда ўқувчилар нафақат спорт маҳоратини ошириш, балки лидерлик қобилияти, интизом ва жамоавий руҳни шакллантириш имкониятига эга бўлади. Бу сифатлар фақат спортда эмас, ҳаётда ҳам муваффақиятга эришишда муҳим ўрин тутади.
Тошкент Кимё халқаро университети таъсисчиси, профессор Алишер Ваҳобов бошчилигидаги гуруҳ Мадрид шаҳрида жойлашган San Pablo CEU университетининг Монтепринцеп кампусида ўқув жараёнлари билан танишди. Ушбу кампусда муҳандислик, қурилиш, тиббиёт ва фармацевтика мактаблари жойлашган.
Доктор Паола Отеро Гомез бошчилигидаги университет жамоаси Тошкент Кимё халқаро университети вакилларини кампусдаги ўқув лабораториялари, лойиҳалар, дарс жараёнлари билан таништирди.
Учрашувда таъкидланганидек, томонлар тиббиёт, архитектура, қурилиш каби таълим йўналишларида талабалар алмашинувини амалга ошириш, қўшма дастурлар ташкил этиш ҳамда ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб боришни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, ТКХУ делегацияси Каталония халқаро университети (UОC) билан ҳамкорлик шартномасини имзолаши кутилмоқда. Мазкур келишувлар талабалар учун икки томонлама диплом дастурларида иштирок этиш имкониятини яратади. Бакалавр босқичида «2+2» ва «3+1» форматларидаги, магистратура босқичида эса «1+1» форматидаги дастурлар таклиф этилади. Бу талабалар учун Ўзбекистонда олган таълимини халқаро тажриба билан уйғунлаштиришга имкон беради.
UOC университетида педагогика, муҳандислик, бизнес ва архитектура йўналишлари бўйича икки томонлама диплом дастурлари мавжуд бўлиб, бу битирувчиларнинг халқаро меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини сезиларли даражада оширади.
Европа билан ҳамкорлик шу билан чекланиб қолмади. Ташрифнинг муҳим қисмларидан бири Edibon International компаниясига уюштирилди. Бу компания замонавий лаборатория ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича топлардан бири саналади. Ҳамкорлик доирасида ТКХУ ўз лабораторияларини жаҳон стандартларига мос ускуналар билан жиҳозлашни режалаштирмоқда. Бу талабаларга замонавий технологиялар билан ишлаш имкониятини беради ва муҳандислик ҳамда энергетика соҳаларида глобал мутахассисга айланишлари учун мустаҳкам пойдевор яратади.
Делегациянинг охирги манзили Португалия бўлиб, у ерда Nova университети ўзининг Executive MBA дастурларини таклиф қилди. Бу курслар келажакдаги бизнес менежерлар учун стратегик бошқарувни ўрганиш ва уни амалиётга тадбиқ қилиш имконини беради. Бугунги тез ўзгарувчан глобал бозор шароитида бундай билимлар жуда қимматлидир.
Шунингдек, ҳар икки университет профессор-ўқитувчилари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Ушбу ҳамкорлик талабалар учун халқаро таълим тажрибаси ва замонавий билимларни эгаллаш имконини кенгайтиради.
ТКХУнинг бу йўлдаги ҳар бир қадами талабаларни муваффақиятли келажакка яқинлаштирмоқда. Университет ўз битирувчилари халқаро майдонда рақобатлаша олиши учун барча шароитларни яратмоқда. Бир вақтнинг ўзида талабалар ўз юрти ва унинг қадриятларига содиқлигини сақлаб қолади. ТКХУ барча хоҳловчиларни ушбу глобал таълим инқилобининг бир қисми бўлишга ва билим ва муваффақият чегарасиз дунёда ўз келажагини қуришга таклиф қилади.
Тошкент Кимё халқаро университети вакиллари Испанияга сафари давомида мамлакатнинг тиббиёт соҳасидаги етакчи компанияларидан бири HM Hospitals раҳбарияти билан учрашди.
HM Hospital Испания бўйлаб 50 дан ортиқ шифохона, илмий тадқиқот институтлари ва ўз университетга эга бўлиб, унинг фаолияти Тошкент Кимё халқаро университети Тиббиёт мактабида мавжуд барча таълим йўналишларини қамраб олади.
Талабалар учун мавжуд йўналишлар:
- даволаш иши
- педиатрия
- стоматология
- олий маълумотли ҳамширалик йўналишларига мос амалиётлар ташкил этиш, ўқитувчи-профессорлар малакасини ошириш имкониятлари билан бир қаторда Био-инжениринг йўналишида қўшма дастурлар очишга келишиб олинди.
Шу билан бирга Kimyo University Hospital имкониятлар фойдаланган ҳолда, ҳамкорликда беморларни қабул қилиш, даволаш ва жарроҳлик амалиётларини ўтказиш масалалари муҳокама этилди.
Туризм йўналиши талабалари учун янги имкониятлар очилди.
Тошкент Кимё халқаро университети делегацияси Мадридда жойлашган Гастрономия ва туризм олий мактаби раҳбарияти билан учрашди.
Мазкур мактаб туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасига малакали кадрлар етказиб берувчи Испаниянинг илғор олий мактаби ҳисобланиб, дарслар дуал тартибда, амалий машғулотлар билан ўтади.
Талабалар амалиёти Олий мактаб қарамоғидаги ресторан ва меҳмонхоналар билан бир қатор жаҳоннинг машҳур тармоқларида ташкил этилади.
Талабалар ёзги амалиётини Олий мактаб билан ҳамкорликда ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Телефон: (+998) 78-129-40-40.
Манзил: Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 156-уй.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33
-
АҚШда демократ сиёсатчиларга ҳужум уюштирилди, улардан бири вафот этди
Жаҳон | 21:27
-
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тел-Авивга парвозларни тўхтатди
Ўзбекистон | 21:18
-
Ўзбекистонда насия савдо. Бир йилда бўлиб тўлаш 1,5 баробаргача қимматга тушади
Иқтисодиёт | 21:03
Мавзуга оид

17:00 / 01.03.2025
KUIT талабалари ўз орзуларига қандай эришяпти?

15:00 / 14.02.2025
Тошкент Кимё халқаро университети ва Pukyong миллий университети ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорлик ривожланмоқда

19:00 / 15.01.2025
Тошкент Кимё Халқаро Университетининг 250 дан ортиқ талабаларига грантлар тақдим этилди

17:00 / 04.11.2024