Ўзбекистонда аҳоли мурожаатлари кўриб чиқилишида «рақамли назорат» жорий қилинади
Президентнинг “Мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш жараёнларига рақамли технологияларни кенг жорий қилиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Интернетда давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган мурожаатларни рўйхатга олиш, уларни кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш бўйича Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформаси (Ягона онлайн платформа) ишга туширилган.
Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг давлат органлари ва муассасаларига, давлат иштирокидаги ташкилотларга келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини рўйхатга олиш, уларни кўриб чиқиш ҳамда ушбу жараёнларни назорат қилиш тизимини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқулланади:
- жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳал бўлмаётган масалалари бўйича ваколатли органларга мурожаат қилиш муқобил манбаларини жорий этиш;
- давлат органлари ва ташкилотларида барча турдаги мурожаатларни битта тизимда рўйхатдан ўтказиш ва тизимли назорат ўрнатиш;
- мурожаатлар кўриб чиқилишида “рақамли назорат” жорий қилиш ва ижро муддатлари бузилишига йўл қўйилганда юқори турувчи инстанцияни электрон тарзда автоматик хабардор қилиш;
- давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари қабулига электрон навбатга ёзилиш.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
16:21 / 12.07.2024